Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда дор йўл кабинаси қулаб тушди: бир киши ҳалок бўлган
Бахтсиз ҳодиса оқибатида 10 киши яраланган. Кабиналарда қолиб кетган одамларни эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Қутқарув ишларига вертолётлар жалб қилинган.
Туркиянинг Анталия вилояти Конияалти туманида дор йўли кабиналаридан бири ерга қулади. Натижада бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди ТRT Haber.
Дор йўли таянчларидан бири узилиб кетиши оқибатида кабиналардан бири ерга қулаган. Кабина ичида 8 киши бўлган. Бир киши ҳалок бўлган. Воқеа натижасида жами 10 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Жароҳатланганлар орасида Қирғизистон фуқароси — Акмарал Абдилдаева ҳам бўлган.


Воқеа сабаб дор йўли ҳаракат тўхтаб қолган, кўплаб одамлар кабиналарда қолиб кетган.
Жароҳатланганлар ва кабиналарда қолиб кетганлар вертолёт ёрдамида эвакуация қилинмоқда. Ҳозиргача 19 кабинадан жами 137 киши ерга олиб тушилган. Бешта кабинадаги 29 кишини қутқариш ишлари эса давом этмоқда.
Воқеа жойида ўт ўчириш, полиция, соғлиқни сақлаш ва қутқарув гуруҳи ходимлари фаолият олиб бормоқда.
Мамлакат адлия вазири Йилмаз Тунч ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025