Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зафар Сангинов Ўзбекистоннинг Россиядаги божхона вакили этиб тайинланди
Ўзбекистоннинг хориждаги илк божхона вакили ўз ишини бошлади.
2022 йилнинг 2 декабрида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси доирасида иккала мамлакат божхона хизмати раҳбарлари Ўзбекистон ва Россияда божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисида битим имзолашганди.
Мазкур битим амалга ошиб, Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Россиядаги вакили ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботир Асадов, Ўзбекистон Божхона қўмитасининг Россиядаги вакили этиб тайинланган Зафар Сангинов ва Россия федерал божхона хизмати раҳбари Руслан Давидов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилишди.
Таҳлилларга кўра, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми йилига 15-20 фоизга ўсиб бормоқда.
Божхона қўмитаси вакилининг Россияда иш бошлаши божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон билан Россия ўртасида товарлар ва транспорт воситалари эркин ўтишига тўсқинлик қиладиган сабабларни баҳолаш, аниқлаш ва жойида бартараф этиш имконини беради.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025