Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда кучли жала туфайли сув тошқини юз берди, самолётлар парвози тўхтатилди
Сув тошқини оқибатида Дубай халқаро аэропорти фаолияти ҳам чекланди.
Бирлашган Араб амирликларининг (БАА) Дубай шаҳрида кучли жала қуйиши оқибатида сув тошқини юз берди.
Ҳодиса тасвирланган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Лавҳаларда яшин чақнагани, кучли жала қуйгани, кўчаларни, метрони сув босганини кўриш мумкин.
Сув тошқини оқибатида Дубай халқаро аэропорти фаолияти ҳам чекланди. Аэропорт ҳудуди ва учиш-қўниш йўлаклари сув остида қолгани туфайли самолётлар парвози кечиктирилмоқда.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, об-ҳаво шароити ноқулайлиги ва кучли ёмғирлар туфайли, HY334 «Дубай - Тошкент» авиақатнови кечиктирилган. Қайд қилинишича, ҳаво кемаси қарийб 7 соатлик кечикиш билан Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025