Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида ишбилармонлар кенгаши таъсис этилади
Президент Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Баҳрайн ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, банк-молия, автомобиль ва темир йўллари қурилиши, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги дастур ва лойиҳаларни илгари суриш учун катта салоҳият ва кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Шу мақсадда жорий йилда қўшма ҳукуматлараро қўмитанинг илк йиғилишини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон ва Баҳрайн етакчи компаниялари вакиллари иштирокида ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
17:32 / 18.04.2025
Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси тайинланди
13:29 / 24.03.2025
Ўзбекистон ва Баҳрайн талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўяди
14:29 / 17.03.2025