Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланган ўзбекистонлик қидирилмоқда
Фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштиришда айбланиб, бугунги кунда Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган шахс қидирилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Фазлиддин Отабоев қидирувга берилган.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ватандошлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралган.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025