Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади — Энергетика вазирлиги
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, энергоресурслар учун олдиндан пул тўлаб қўйган мижозлар тариф ўзгарган тақдирда ҳам, 2 ой давомида эски тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Агар 1 майгача ҳисоб рақам тўлдириб қўйилса, электр энергияси ва табиий газ бўйича 2 ой мобайнида эски тариф амал қилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
1 майдан бошлаб, аҳоли энергоресурслар учун ижтимоий норма асосида табақалаштирилган тартибда ҳақ тўлай бошлайди.
Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ҳақидаги қарорига кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Худди шундай меъёр «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»да ҳам белгилаб қўйилган. Унда, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилиниши қайд этилган.
Аммо қарздор ёки май ойининг бошидаёқ шахсий ҳисоб рақамида маблағи тугаб, янги тўловни амалга оширишга мажбур бўлган абонентлар учун тариф ўзгаради ҳамда улар тегишли тартибда янги тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:39 / 26.03.2025
Президент табиий газ ва электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берди
20:14 / 05.03.2025