Тошкентда март ойида уй-жой ижара нархлари пасайишда давом этди
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархида феврал ойига нисбатан ўртача 0,61 фоизга, тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижара нархида эса ўртача 0,76 фоизга тушиш кузатилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.
Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида феврал ойига нисбатан ўртача 0,61 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0,76 фоизга тушиш кузатилди.
Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йил март ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган февраль ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга пасайиб, 391 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 1,2 фоизга арзонлаб, ўртача 436 долларгача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари мос равишда 0,2 фоиз ва 0,4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар 513 ва 591 долларни ташкил этди.
Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $354, 2 хонали - $386 ,3 хонали - $435, 4 хонали - $441), Олмазор (1 хонали - $359, 2 хонали - $414, 3 хонали - $454, 4 хонали - $489) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали - $463, 2 хонали - $518, 3 хонали - $620, 4 хонали - $819) ва Шайхонтоҳур (1 хонали - $437, 2 хонали - $456, 3 хонали - $537, 4 хонали - $624) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Март ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 472 долларни ташкил этиб, ўтган феврал ойига нисбатан 0,8 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $644 ва 1,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($788) ҳам бироз (0,3 фоиз) тушиш кузатилди. Тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари ҳам 0,9 фоиз тушиб, 909 долларгача пасайган.
Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $394, 2 хонали - $449, 3 хонали - $556, 4 хонали - $646) ва Учтепа (1 хонали - $396, 2 хонали - $496, 3 хонали - $622, 4 хонали - $646) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали - $567, 2 хонали - $844, 3 хонали - $1024, 4 хонали - $1097) ва Шайхонтоҳур (1 хонали - 556$, 2 хонали - $845, 3 хонали - $1050, 4 хонали - $1024) туманларида кузатилди.
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
20:28 / 01.11.2024