Ўзбекистон | 15:25 / 23.04.2024
4066
1 дақиқада ўқилади

700 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Фарғона вилоятида 703,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “T.M.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 781,9 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид