Ўзбекистон | 11:48 / 23.04.2024
9563
2 дақиқада ўқилади

Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга ташриф буюрди.

Фото: ЎзА

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида юқори мартабали меҳмоннинг мамлакат ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилиши, ташрифларда Британия билан савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтириш мақсадида музокаралар ўтказилиши хабар берилганди.

The Independent хабарига кўра, Кэмерон Марказий Осиё «Британия дуч келаётган энг катта муаммоларнинг марказида» эканлигидан огоҳлантириб, унинг «қийинчилик билан эришилган суверенитетни» қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирларни эълон қилади. 

Душанба куни Дэвид Кэмерон Душанбедаги Миллат саройида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Мавзуга оид