Ўзбекистон | 15:05 / 24.04.2024
2178
1 дақиқада ўқилади

Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кипрнинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кипрнинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллиcни қабул қилди.

"Кипрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллиc жаноблари билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлаши маълум қилинди.

Мавзуга оид