Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россиядаги Ariston ва Bosch активларини «Газпром»га топширди
Россия Федерациясидаги BSH Hausgerate ва Ariston шуъба корхоналарининг 100 фоиз акциялари «Газпром» корхонасининг вақтинча бошқарувига ўтказилади.
Россия президенти Владимир Путин РФдаги BSH Hausgerate ва Ariston шўба корхоналарининг 100 фоиз акцияларини «Газпром бытовые системы» вақтинча бошқарувига ўтказди. Тегишли фармон 26 апрел, жума куни ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинди. Унга кўра, «Газпром» тузилмаси «Аристон Термо Русь» МЧЖ ва «БСХ Бытовые Приборы» МЧЖнинг Россиядаги барча активлари устидан назоратни қўлга киритади.
«Интерфакс» маълумотларига кўра, Bosch шуъба корхонаси - «БСХ Бытовые Приборы» Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтган ва 2022 йилгача «музлатгичлар ва кир ювиш машиналарини серияли ишлаб чиқариш» билан шуғулланган ва ундан кейин - эҳтиёт қисмларни сотиш, маиший техника савдоси, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва кафолат хизматига алоқадор бўлган. 2023 йилда у ерда 635 киши ишлаган.
2022 йил баҳорида Bosch Россия корхоналарида ишлаб чиқаришни тўхтатди. 2023 йил декабрида «Коммерсант» немис компанияси ўзининг рус бизнесини Туркиянинг Can Holding инвестиция фондига сотишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.
«Аристон Термо Русь», деб ёзади «Интерфакс», Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтган ҳамда маиший техника ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Бу ерда 300 га яқин киши ишлайди. 2023 йилда агентлик маълумотларига кўра, унинг даромади 9,435 миллиард рублни ташкил этди.
Владимир Путин хорижий бизнесни Федерал мулкни бошқариш агентлиги бошқарувига беряпти
2023 йил апрел ойида Владимир Путин Россиянинг чет элдаги активлари мусодара қилинган тақдирда «дўст бўлмаган» давлатлардан келган юридик ва жисмоний шахсларнинг активларини «вақтинчалик бошқарувга» ўтказишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Ўша йилнинг июл ойида Россиянинг Carlsberg бизнеси Федерал мулкни бошқариш агентлиги вақтинча бошқарувига берилди. Бир ой олдин у Россия Федерациясидаги активлари учун харидор топганини ва у билан шартнома имзолаганини эълон қилганди.
Мавзуга оид
15:09 / 09.04.2025
Қорақалпоғистондаги “Шохпахта” газ кони бўйича “Газпром” билан битим якунига етди
10:33 / 14.03.2025
«Газпром» Ғарб санкцияларидан энг катта зарар кўрган компания бўлди — Reuters
16:22 / 01.01.2025
«Газпром» Украина орқали Европага газ етказиб беришни тўхтатди
18:49 / 31.12.2024