Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2024
2868
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Бизнес марафон” халқаро майдонда: илк манзил — Истанбул шаҳри

Ёшларнинг иш билан таъминланиши, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришиши ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетиши иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Бунга эса осонликча эришиб бўлмайди. Бу учун тажриба, кўникма ҳамда билим талаб қилинади. “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ёшларга бизнес юритиш кўникмаларини ўргатишга қаратилган “Бизнес марафон” лойиҳаси эса айнан шу мақсад сари қадам ташламоқда.

Юртимиз ва хорижда муваффақиятга эришган тажрибали тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот шаклида ўтказиб келинаётган марафоннинг ўтган тўрт мавсумида (2021-2023 йиллар) 110 минг нафардан зиёд ёшлар бевосита иштирок этган бўлса, 9 миллион нафарга яқин ёшлар “онлайн” тарзда кузатиб борди.

Лойиҳаси давомида фаол иштирок этган ёшларга бизнес ва шахсий ривожланишга оид “Бестселлер” китоблар, хусусан, 3 минг дона босма китоблар тарқатилди ҳамда 24 минг нафар ёшларга мобил илова орқали электрон ва аудио шаклда китоблар тақдим этилди.

Лойиҳанинг бешинчи мавсуми 2024 йилнинг 1 феврал куни Сурхондарё вилоятида старт олди. Унда Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Лазиз Адҳамов, Ҳусан Мамасаидов ҳамда Умиджон Ишмуҳамедов каби муваффақиятли тадбиркор ҳамда бизнесменлар иштирок этишди. Жараёнда эса 500 дан ошиқ ёшлар қатнашди.

Энг эътиборли ҳамда қувонарли томони, бешинчи мавсум давомида “Бизнес марафон” лойиҳаси халқаро майдонга чиқиб, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкиллаштирилди.

Унда Хайрулла Сатторов (“Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижро этувчи директори), Юнус Фуркан Акбал (тадбиркор ҳамда “Fuzul Holding” кенгаш аъзоси), Ҳусан Мамасаидов (“Deli.uz”, “Dekos.uz”, “Mfaktor” лойиҳалари асосчиси), Серҳат Кисакурек (MUSIAD ташкилотининг Инвестициялар бўйича бошлиғи), Умиджон Ишмуҳаммедов (“Cambridge International university” асосчиси), Муҳаммадали Эшонқулов (“Юксалиш” мактаблари асосчиси) ҳамда Миршод Шокиров (Собиқ дипломат, инвестор ва кўп тармоқли тадбиркор, “Бизнес дипломат” ва “MIORA GROUP” холдинг компанияси раҳбари) каби туркиялик ҳамда ўзбекистонлик ишбилармонлар, бизнес ҳамда тадбиркорлик соҳаси вакиллари, 400 дан ошиқ соҳага қизиқувчилар иштирок этишди.

Марафон давомида иштирокчилар ўзларини қийнаб келаётган бизнесни қандай бошлаш, хатарларни бошқариш, рақобат муҳитида бозорда ўз ўрнини топиш, ходимлар билан ишлашдаги усуллар, руҳий ва иқтисодий банкротлик, бизнесдаги барқарорликка эришиш, бизнесга инвестиция киритиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби саволларга жавоблар олишди.

Мавзуга оид