Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масала ижобий ҳал этилади, суғурталанувчиларга товон пули тўлаб берилади - “Капитал суғурта”
Kun.uz "МИБ талаблари билан ҳисоблашмаётган суғуртачилар – “оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”ми?" сарлавҳали мақола эълон қилганди.
Унда ЙТҲ оқибатида шикаст етган транспорт воситаси учун суғурта компаниясидан суғурта товонини ундириб олиш осон иш эмаслиги, хусусан фуқаро Азимжон Абдусаломов шахсий автомобилида ЙТҲга учраб, жабрланувчига етган зарар “Капитал суғурта” суғурта компанияси томонидан қоплаб берилмаётгани ҳақида сўз боради.
Ушбу масала бўйича “Капитал суғурта” компанияси вакиллари таҳририят билан боғланиб, мақолада кўтарилган муаммо ижобий ҳал этилганини, 1 май куни барча тўловлар тўлаб берилишини маълум қилди.
Шунингдек, товон пулининг кечикишига сабабчи бўлган ходимларга компания ички тартиб-қоидалари асосида тегишли чоралар кўрилиши маълум қилиниб, мижознинг МИБ ижро йиғими бўйича эътирози ижобий ҳал этилди, дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
17:47 / 30.04.2024
МИБ талаблари билан ҳисоблашмаётган суғуртачилар – “оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним”ми?
10:29 / 11.01.2024
“Капитал суғурта” АЖнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
13:44 / 22.03.2021