Иқтисодиёт | 08:45 / 30.04.2024
4498
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Афғонистон 44 млн долларлик экспорт шартномаларини имзолашга келишиб олди

Афғонистон ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида маҳаллий корхоналар томонидан қарийб 44 миллион долларлик экспорт шартномалар имзолашга келишилди. 

Фото: Савдо-саноат палатаси

Савдо-саноат палатаси хабарига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 миллион нафарга етди. Импорт бозори 7 миллиард долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади.

Шунингдек, музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон - Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.

Ишбилармонлар кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради.

Мавзуга оид