Иқтисодиёт | 07:56 / 30.04.2024
2797
1 дақиқада ўқилади
Уч ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани айтилди
Савдо фаолияти билан шуғулланувчи 149 минг 544 та юридик шахс томонидан 2024 йил январ-март ойларида 5,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 629,5 млрд сўми, яъни 10,6 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Уларнинг жами товар айланмаси 10,9 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 192,7 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 253,9 млрд сўм;
- фойда солиғи – 154,9 млрд сўм;
- акциз солиғи - 82,4 млрд сўм;
- ЖШОДС - 78,9 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 40,4 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 15,1 млрд сўм;
- ер солиғи - 3,9 млрд сўм.
Мавзуга оид
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024