Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда боғча тарбиячиси болалардан бирини уриб, ҳақоратлади
Тарбиячи ёш болани ота-оналарга ташлаш учун видео қилаётганида халақит берганликда айблаб бир неча тарсаки туширган. Ҳолат прокуратура томонидан текширилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-боғчада тарбиячи аёл болалардан бирини уриб, уни ҳақорат қилгани тасвирланган видео тарқалди.
Аёл ёш болага бир неча тарсаки туширган ва шу жараёнда унга “Нега сен маймунга айланяпсан, ҳаммани кулдириб? Мен бу ерда ота-оналарга ташлаш учун видео қиляпман, сен нега маймунга айланяпсан? Жим ўтирларинг дедим, сенга торт йўқ”, деган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Мавзуга оид
15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди
10:12 / 27.02.2025
“Танзиландия” номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани айтилмоқда
14:32 / 25.01.2025
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди
19:42 / 29.10.2024