Жаҳон | 20:56 / 06.05.2024
29826
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик дипломатнинг хотини мунтазам зўравонликка учраётгани ҳақида хабар берди

Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги уни зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси эри томонидан мунтазам зўравонликка учраётганини маълум қилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг #НеМолчи.kz фонди саҳифасида ёзилди, деб хабар берди Tengrinews. 

Матнда таъкидланганидек, Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келган ва 5 май куни хотинининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатган. 

«Мен Мамаш Карина Госмановна, БААдаги элчихона маслаҳатчиси Мамаш Сакеннинг рафиқасиман. Мен 10 йилдан бери зўравонликка дучор бўлаётганимни маълум қиламан. Эримнинг дипломат мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳаракатлари учун қамоққа ташланишини истайман. Мен жисмоний, жинсий, ҳиссий, иқтисодий, маиший, оилавий зўравонликка учраганман», дейилади аёл баёнотда. 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги БААдаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамаш зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди. 

«Биз бу ходимни зудлик билан Қозоғистонга чақириб оляпмиз. Кейинчалик унинг иши ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўриб чиқилади», дейилади хабарда.

Мавзуга оид