Жаҳон | 07:40 / 06.05.2024
2970
2 дақиқада ўқилади

Россия Суми вилоятининг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилди

Россиянинг зарбалари туфайли Сумидаги касалхоналар ва сув таъминоти тизими захира қувватига ўтказилди, деди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Алексей Дрозденко.

Фото: DW

Россия Суми вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объектларига ҳаво ҳужуми уюштирди, деб хабар берди Суми вилояти ҳарбий бошқармаси (ВҲБ) 6 май, душанбага ўтар кечаси Telegram’да.

Суми ВҲБ раҳбари Алексей Дрозденко ёзганидек, йирик дрон ҳужуми муносабати билан Сумидаги муҳим инфратузилма объектлари захира қувватига ўтказилди. «Сув таъминоти ва шифохоналар тўлиқ захира қувват билан таъминланади», дейилади унинг постида. 

«Суспiльне» интернет-нашри ўз мухбирларига таяниб хабар беришича, 6 майга ўтар кечаси Суми шаҳрида портлаш овозлари эшитилган. Бундан ташқари, ушбу шаҳарда, шунингдек, Суми вилояти Лебедин, Белополе ва Ахтирка аҳоли пунктида электр энергияси қисман ўчди. 

5 май куни кечқурун Суми ОВА хабар беришича, кун давомида Россия чегара ҳудудлари ва минтақадаги аҳоли пунктларига 8 та ҳужум уюштирган. «Хотинская, Юнаковская, Белополская, Краснополская, Великописаревская, Эсманская жамоатлари ўққа тутилди», — дейилади постда.

Россия Харкивга зарба берди

Аввалроқ, 5 май куни тушдан кейин Харкив мэри Игор Терехов Telegram’да Россия шаҳарнинг марказий қисмига зарба бергани ҳақида хабар қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужум натижасида беш киши яраланган. Кейинроқ Терехов хусусий уйга зарба оқибатида яна икки шахс жабрланганини маълум қилди.

Ўз навбатида, вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов Россия Харкив марказига учта ҳаво бомбасини ташлаганига аниқлик киритди. Шу билан бирга, 15 дан ортиқ кўп қаватли уйлар, хусусий уйлар, автомобиллар, ишламаётган спорт мажмуаси, маъмурият бинолари зарар кўрган, дейилади хабарда. Вилоят прокуратураси маълумотларига кўра, 15 киши жабрланган. Камида тўрт нафар жабрланувчи шифохонага етказилган.

Мавзуга оид