Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ёз охиригача шакар экспортини тақиқлади
Ҳозир Қозоғистон омборларида шакар захиралари қарийб 256 минг тоннага етади, бу мамлакат йиллик эҳтиёжининг ярмини ташкил этади.
Қозоғистон ёз охиригача шакар экспортини тақиқлади. Бу эса келаётган ёз мавсумида қозоғистонликларнинг шакарга бўлган талабини тўлиқ қондириш имконини беради, деб ёзди Kazinform.
Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин раислигида Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида қанд лавлагининг янги ҳосили олдидан ички бозорни шакар билан таъминлаш масалалари муҳокама этилган.
Унда қайд қилинишича, Қозоғистон омборларида шакар захиралари қарийб 256 минг тоннага етади, бу мамлакат йиллик эҳтиёжининг ярмини (500-550 минг тонна) ташкил этади.
Яқин келажакда Қозоғистон томони Россия билан йил охиригача шакар етказиб бериш квотаси ҳажмини 100 минг тоннага ошириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, қозоғистонликларни шакар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида идоралараро комиссия 2024 йил 31 августгача Қозоғистондан учинчи давлатларга, шу жумладан ЕОИИ давлатларига шакар экспортини халқаро транзитдан ташқари вақтинчалик тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Аввалроқ, Россия ҳам шакар экспортини вақтинча тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025