Жамият | 07:41 / 07.05.2024
7134
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда одам ўлими билан якун топган ЙТҲ содир бўлди 

Сариосиё туманида “Ласетти” автомашинаси ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва кўчага бурилаётган “Малибу” автомашинаси билан тўқнашган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 5 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабарига кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти” автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг Теракзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Н 1584 автомобил йўлининг 6-кмда ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўл чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Малибу” автомашинаси билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Ласетти” автомашинасида вафот этганлар бор.

Мавзуга оид