Халқаро амалий фанлар университетлари ректорларининг Биринчи форуми Тошкентда бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 май кунлари Тошкентда Халқаро амалий фанлар университетлари ректорлари форуми бўлиб ўтди. Бу тадбир назарий билимларни амалиётга татбиқ этиш бўйича илғор тажрибаларни муҳокама қилиш, шунингдек, 14 давлатдан келадиган 18 та университет билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятини тақдим этди.
Форум доирасида, шунингдек, “ERASMUS +” лойиҳаси асосида Тошкент амалий фанлар университети ва Европа университетлари ўртасида янги қўшма лойиҳа йўлга қўйилди. Ушбу янги ҳамкорлик лойиҳаси таълим сифатини яхшилаш ва халқаро илмий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Форумнинг асосий мақсади назарий билим ва амалиёт ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда глобал таълим муҳитида Ўзбекистоннинг ўрнини янада мустаҳкамлашдир. Тадбир давомида соҳа мутахассислари ва олимларнинг фикр алмашинуви, шунингдек, янги илмий ва таълимий лойиҳалар юзасидан келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
12:30 / 23.10.2024