Ўзбекистон | 18:43 / 08.05.2024
62823
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари сони маълум бўлди

Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва вилоятида яшамоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 112 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси яшаяпти. Бир йил олдин уларнинг сони 174 нафар эди.

Энг кўпи Тошкент шаҳрида: 42 нафар фахрий истиқомат қилмоқда. Энг ками Сирдарё вилоятида: 1 нафар.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги фахрийлар сони:

- Тошкент шаҳри – 42 нафар;

- Тошкент вилояти – 16;

- Фарғона вилояти – 9;

- Қашқадарё вилояти – 8;

- Бухоро вилояти – 6;

- Андижон вилояти – 5;

- Хоразм вилояти – 5;

- Наманган вилояти – 4;

- Навоий вилояти – 4;

- Самарқанд вилояти – 4;

- Сурхондарё вилояти – 3;

- Жиззах вилояти – 3;

- Қорақалпоғистон Республикаси – 2;

- Сирдарё вилояти – 1.

Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан ташқари 5271 нафар меҳнат фахрийси ҳам истиқомат қиляпти.

2024 йилда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига 20 миллион сўм миқдорида бир марталик нафақа тўланиши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид