Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Корея адлия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Сеулдаги музокараларда Корея томони Ўзбекистон билан арбитраж, халқаро ҳуқуқий ёрдам, юристлар малакасини ошириш ва бошқа йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Кореяда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига қулай шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
10 май куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида вазир ўринбосари Х.Мелиев ва Корея Республикаси адлия вазири ўринбосари Хонг Сик Чунг ўртасида икки томонлама музокара бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида ўзбек томони Корея Адлия вазирлиги фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокарада Корея томони Ўзбекистон билан арбитраж, халқаро ҳуқуқий ёрдам, юристлар малакасини ошириш йўналишларида ҳамда Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотларда, жумладан, бу борадаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўз ўрнида ўзбек делегацияси юқорида қайд этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига қулай шарт-шароитларни яратиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Бундан ташқари, учрашув давомида, 2017 йилда икки вазирлик ўртасида имзоланган англашув меморандумида белгиланган тадбирларни жадаллаштириш мақсадида Ҳамкорлик дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.
Музокара учрашув дўстона ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025