Ўзбекистон | 07:26 / 11.05.2024
4788
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Абдулла Арипов Михаил Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани муносабати билан табриклади.

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон бош вазири Михаил Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани муносабати билан табриклади.

Шунингдек, давлатлар раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон бош вазири россиялик ҳамкасбига Россия ҳукумати раиси лавозимига қайта тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

 

Мавзуга оид