Спорт | 18:58 / 13.05.2024
5722
1 дақиқада ўқилади

«Месси билан бирга ўйнашни истардим» – Аббосбек Файзуллаев орзуси ҳақида

ЦСКА клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев футболдаги орзуси Лионел Месси билан бирга ўйнаш эканини айтди.

Фото: ЦСКА

Якшанба куни Файзуллаев ва ЦСКА дарвозабони Владимир Шайхутдинов ЦСКА ва «Зенит» баскетбол жамоалари ўртасидаги баҳсни залда кузатди. Шу куни россиялик машҳур ҳоккейчи Александр Овечкин ҳам ўйинни кузатиб борди.

— Александр Овечкинни кўрдингизми, уни танийсизми?

— Ҳа, у афсонавий ҳоккейчи, уни кўрдим.

— Овечкиннинг орзуси – Майкл Жордан билан суратга тушиш эканини айтган. Сизда-чи?

— Мен Лионел Месси билан бирга тўп суришни истардим, - дейди Файзуллаев МатчТВ мухбири билан суҳбатда. 

Аввалроқ, ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи «Барселона»да тўп суришни орзу қилишини айтиб ўтганди.

Мавзуга оид