Ўзбекистон | 11:58 / 13.05.2024
27717
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кучсиз ер силкиниши қайд этилди

Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 км шимоли-шарқда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 13 май куни Тошкент вақти билан соат 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 208 км шимоли-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 48 км.

Мавзуга оид