Ўзбекистон | 15:00 / 14.05.2024
2668
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Бир ярим йил ичида магистратура: IT Park University’нинг ноёб дастури

Фото: IT Park University

IT Park University магистратура босқичи етакчи халқаро IT гиганти EPAM ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги IT Park билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, у таълимга инновацион ёндашувни ўзида акс эттиради.

Ушбу дастур талабаларга IT соҳасида муваффақиятли мартаба учун зарур бўлган чуқур академик билим ва амалий кўникмаларни беради.

Дастур ҳақида

Дастур онлайн форматда бўлиб, 3 семестрлик таълимдаёқ дастурий таъминот муҳандислиги магистри бўлиш имкониятини беради. Талабалар учта мутахассислик – Solution Architecture, Cloud ва DevOps ёки Data Processing and AI – ҳамда якуний тадқиқот лойиҳасини танлаш билан кенг қамровли таълим оладилар.

Биз илғор техника ва инновацияларни бирлаштириб, онлайн формат орқали максимал таълим самарадорлигини ҳамда дигитал платформа ёрдамида ўқув ресурсларидан фойдаланишни таъминлаймиз. Инглиз тилидаги таълим IT соҳасида мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берса, мослашувчан индивидуал жадвал эса сизга ўқиш, иш ва шахсий ҳаётни муваффақиятли бирлаштиришга имкон беради.

Мутахассисликлар

Талабалар IT Park University магистратурасида ўқиш давомида учта йўналишдан бирини танлашлари мумкин:

•   Solution Architecture архитектура тамойилларини чуқур тушуниш имконини беради;

•  Cloud ва DevOps ривожланиш жараёнларини оптималлаштириш бўйича кўникмаларни ривожлантиради;

•  Data Processing and AI сизни маълумотлар ва сунъий интеллект билан ишлашга тайёрлайди.

Фанлараро ёндашув туфайли магистратура битирувчилари дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, маълумотларни таҳлил қилиш, веб-дастурлаш ва маълумотлар базасини бошқариш каби турли IT соҳаларида ишлашга тайёрланадилар.

IT Park University магистратура дастурининг афзалликлари

Биз сизга шунчаки ўқиш эмас, балки ўқув жараёни ҳақидаги тушунчангизни бутунлай ўзгартирадиган ҳақиқий тажрибани таклиф қиламиз. Бизнинг ўқитиш услубларимиз етакчи мутахассислар раҳбарлигидаги лойиҳа ишлари ва амалий ҳолатларга асосланган бўлиб, бу талабаларга олган билимларини амалда қўллаш ва реал муаммоларни ҳал қилишни ўрганиш имконини беради.

2023-2024 ўқув йили учун қабул бошланди. Агар сиз бакалавр даражасига эга бўлсангиз ва кейинги мартаба босқичига кўтарилмоқчи бўлсангиз, веб-сайтимизга ташриф буюринг ва ўқишга ариза топширинг. Ҳужжатлар 9 сентябргача қабул қилинади.

Сизни талабаларимиз сафида кўришдан бағоят мамнун бўламиз!

Бизнинг Telegram чат-бот. Бизнинг Instagram.

Мавзуга оид