Ўзбекистон | 14:23 / 14.05.2024
3007
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент-3» терминалида қоидабузарликлар учун жарима автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача бўлган вақтга рухсат этилади.

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминали кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда

Шу тариқа, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид