Ўзбекистон | 10:54 / 16.05.2024
3521
2 дақиқада ўқилади

Андижонда ер майдонини 160 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳудудларда ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро О.Ш. “Иттифоқ” МФЙ ҳудудидаги 80 сотих нотурар ер майдонини фуқаро А.Б.га фирибгарлик йўли билан 160 000 АҚШ долларига сотишга келишиб,  гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдонини турар жой сифатида фойдаланиши учун яна 10 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, келишилган пуллар ҳисобидан 50 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департамент, ДХХ ва ИИБ Самарқанд вилояти бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ш.Э. Пайариқ тумани Маниобод маҳалласида жойлашган ижара ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалигини юритиши учун ажратилган 2,1 гектар ер майдонини фуқаро А.А.га 36 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид