Ўзбекистон | 09:37 / 16.05.2024
12740
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда навбати мавжуд бўлмаган давлат боғчалари рўйхати эълон қилинди

Пойтахтда навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди. Ушбу боғчаларга исталган тумандан тарбияланувчилар қабул қилинади.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳридаги мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги навбати мавжуд бўлмаган давлат мактабгача таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди.

Улар қуйидагилар:

  • Бектемир: 572, 573
  • Миробод: 66, 85, 135, 195, 507
  • Мирзо Улуғбек: 72, 83, 134, 270, 466, 456
  • Олмазор: 8, 65, 94, 181
  • Сергели: 96
  • Учтепа: 224, 328, 334, 361, 397, 409, 514, 529, 604
  • Чилонзор: 7, 266, 291, 526
  • Шайхонтоҳур: 21, 84, 229, 461, 567, 607
  • Юнусобод: 33, 53, 136, 417, 485, 544
  • Яккасарой: 103, 132, 357, 362, 487
  • Яшнобод: 92, 237, 308, 373, 481, 529, 602

Мазкур МТТга болани олиб бориш учун Давлат хизматлари марказига ариза юборилади ва қисқа муддат ичида мурожаат қаноатлантирилади.

Ушбу МТТга исталган тумандан тарбияланувчилар қабул қилинади.

Мавзуга оид