Ўзбекистон | 07:30 / 20.05.2024
2336
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўтказилган рейдда 65 та совуқ ва 9 та пневматик қурол топилди

Фарғона вилояти ҳудудида Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилди. 

Фото: ИИБ

Вилоят ИИБ хабарига кўра, ушбу тадбирлар давомида 2 та ов қуроли, 24 та жанговар патронлар, 65 та совуқ ва 9 та пневматик қуроллар олинган.

Бундан ташқари, 1 628 туп гиёҳвандлик ўсимликлари, 1 кг 043 грамм гиёҳвандлик воситалари, 27 та ноқонуний диний материаллар олинган.

Барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид