Жаҳон | 09:05 / 20.05.2024
2394
3 дақиқада ўқилади

Словакия расмийлари: Фицога ҳужум қилган шахснинг шериги бўлган бўлиши мумкин

Бош вазирга суиқасд уюштиришда айбланган ёзувчи Цинтула, эҳтимол, ёлғиз ўзи ҳаракат қилмаган, деди ички ишлар вазири Шутай-Эшток. Роберт Фицонинг ҳаёти хавф остида эмас, дея маълум қилди мудофаа вазири Калиняк.

Фото: scmp.com

Словакия ҳукумати бош вазир Роберт Фицога ҳужум қилган шахс ёлғиз ҳаракат қилмаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни текширмоқда. Бу ҳақда 19 май, якшанба куни мамлакат ички ишлар вазири Матус Шутай-Эшток маълум қилди. Суиқасдда айбланаётган ёзувчи Юрай Цинтула, эҳтимол, ёлғиз ўзи ҳаракат қилмаган, деб ёзади Словакия ОАВ Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига таяниб. Бу версияни жиноятчининг Facebook саҳифаси мазмуни Цинтула ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўлида бўлган ва ижтимоий тармоққа кириш имкони бўлмаганида ўчириб ташланганлиги билан тасдиқлаш мумкин. 

Айни пайтда, ҳукумат раҳбарининг ҳаёти хавф остида эмас, деди Словакия бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Роберт Калиняк. «Ҳаммамиз бироз тинчландик», деди у Фицо бўлган Банска-Бистрица шаҳридаги касалхона олдида. Бироқ, бош вазирнинг аҳволи уни даволаш мақсадида Братиславага олиб бориш учун жуда оғирлигича қолмоқда, деди Мудофаа вазирлиги раҳбари. 

Роберт Фицога ҳужум 

Роберт Фицога ҳужум мамлакатнинг марказий қисмидаги Гандлова шаҳрида содир бўлди. Оммавий ахборот воситаларининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳукумат сайёр мажлисидан сўнг Словакия бош вазири маҳаллий аҳолига мурожаат қилган ва шу вақтда ўқ узилган. Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан яраланган, дея таъкидлади Standard. Фицо вертолётда Банска-Бистрица шаҳрига олиб кетилган ва у ерда операция қилинган.

Ҳужум содир этганликда гумон қилинган шахс - Словакия марказий қисмидаги хусусий хавфсизлик агентлигининг 71 ёшли собиқ ходими - ҳужум содир бўлган жойда хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди. Словакия Ички ишлар вазирлиги у ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини айтди. Ҳодиса тахминий сабаби - 71 ёшли шахснинг Словакиядаги президентлик сайловлари натижаларидан норозилиги. 

Роберт Фицо Словакия ҳукумати раҳбари лавозимини 2023 йил октябр ойида ўзининг «Йўналиш – социал демократия» популистик партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг учинчи марта эгаллади. У бунгача 2006-2010 ва 2012-2018 йилларда вазирлар маҳкамасини бошқарган. Охирги кампания давомида ва лавозимга сайланганидан кейин Фицо россияпараст позицияни эгаллади. 

Мавзуга оид