Жаҳон | 08:04 / 21.05.2024
3039
2 дақиқада ўқилади

Харкив яқинидаги дам олиш маркази ўққа тутилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Бир кун олдин Харков яқинидаги дам олиш маркази ўққа тутилганидан кейин сув остига шўнғиш бўлинмалари яна бир жасадни топди.

Фото: George Ivanchenko/EPA

Россиянинг Харкив яқинидаги Черкасская Лозовая қишлоғидаги дам олиш марказига ракета ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони етти кишига етди, деб маълум қилди 20 май, душанба куни Харков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.

Шўнғиш хизмати бўлинмалари сув омборидан эркак танасининг бўлакларини топди, деб ёзади Синегубов. Отишманинг ўзи бир кун олдин содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, дам олиш маскани ҳудудига иккита «Искандер-М» ракетаси ҳужум қилган. Зарба натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 28 киши жароҳатланган.

Бундан ташқари, бир кун аввал Купянск тумани ҳам ўққа тутилган, ҳужумлар натижасида беш киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши яраланган, дея хабар беради Синегубов.

Россия янги ҳужуми фонида Харкив вилоятини ўққа тутишни кучайтирди

10 май куни Россия қўшинлари Украинанинг Харкив вилоятидаги чегара ҳудудларини ўққа тутишни кескин кучайтирди. Шу куни улар бир қатор ҳудудларда ҳужумга ўтиб, кейинроқ ўндан ортиқ аҳоли пунктларини назорат остига олишди.

17 май, жума куни Россия президенти Владимир Путин Россия армияси «бугунги кунда» Харкивни эгаллашни режалаштирмаганини айтди. У ҳужум операциясини Украина Қуролли кучлари чегара ҳудудларини ўққа тутгани сабабли Россиянинг Украина билан чегарасида «санитар зона» яратиш истаги билан изоҳлади.

Мавзуга оид