Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасидаги савдо маркази 2025 йил ишга туширилади
Дашовуз вилоятидаги Туркманистон-Ўзбекистон чегара зонасида савдо марказини қуриш бўйича қурилиш ишлари 2023 йил июл ойида бошланган, объектни ишга тушириш 2025 йил июл ойига режалаштирилган.
Туркманистоннинг Orient ва Turkmenportal янгиликлар порталларида Ўзбекистон элчисининг Дашовуз вилояти раҳбарияти билан учрашувига бағишланган мақолалар эълон қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, 15 май куни Дашовузда Ўзбекистон элчиси Акмал Қўчқоров вилоят ҳокими Солтанмират Солтанмирадов билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг шимолий минтақаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида Хоразм ва Дашовуз вилоятлари ўртасида чегара савдо зонаси – савдо марказининг ташкил этилиши мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг ўсишига, шунингдек, чегара ҳудудлари аҳолисининг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши эътироф этилди.
Маълум қилинганидек, Дашовуз вилоятидаги Туркманистон-Ўзбекистон чегара зонасида савдо марказини қуриш бўйича қурилиш ишлари 2023 йил июл ойида бошланган, объектни ишга тушириш 2025 йил июл ойига режалаштирилган.
"Трансчегаравий савдо зоналарининг ишга туширилиши Хоразм ва Дашовуз вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини ошириш учун янги имкониятлар очади", – деб ёзган Туркманистон ОАВ.
Мавзуга оид
11:43 / 26.05.2025
Фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
14:25 / 08.05.2025