Марғилонда фуқаро одамлар кўз ўнгида пичоқлаб кетилди
Гумонланувчи ҳозирда процессуал тартибда ушланган.
Марғилонда одамларнинг кўз ўнгида бир гуруҳ шахслар фуқарога ҳужум қилиб, уни ўлдиришга уринишган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 21 май куни содир бўлган.
Марғилон шаҳарда яшовчи 18 ёшли фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида “Янги боғ” МФЙ да яшовчи, 24 ёшли фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.
Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида, С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи С.Т. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса юз берган жойдаги кузатув камераларига ёзиб қолинган видео тарқалди. Унда қора рангли машинадан икки йигит тушиб фуқарога ҳужум қилгани ва улардан бири фуқарога пичоқ ургани тасвирланган.
Атрофдаги одамлар аралашгандан сўнг йигитлар қора рангли машинага миниб, ҳодиса жойидан кетиб қолишган.
Мавзуга оид
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024