Иқтисодиёт | 18:48 / 24.05.2024
3119
1 дақиқада ўқилади

ЕТТБ Марказий Осиё бўлимига янги директор тайинланди

Туркия фуқароси Ҳусайн Ўзхон 2024 йил 1 июнидан бошлаб янги вазифаларини бажаришга киришади. 

Фото: The Astana Times

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ҳусайн Ўзхонни Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Бу лавозимда у Жужанна Ҳаргитай ўрнини эгаллади. 

Ўзхон Туркия фуқароси, 2024 йил 1 июнидан бошлаб янги вазифаларини бажаришга киришади ва фаолиятини Олмаотада давом эттиради. У банкнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги фаолиятини назорат қилади. 

Ўзхон айни пайтда банкнинг Марказий Осиёдаги энг йирик ва энг узоқ муддатли банк амалиётини бошқарадиган ЕТТБ Қозоғистон бўйича директори лавозимида ҳам хизмат қилишни давом эттиради. 

Ўзхон АҚШ Миннесота штатидаги Макалестер коллежида иқтисод ва математика бакалавриёти, халқаро савдони молиялаштириш бўйича магистр ва Туркиянинг Йедитепе университетида докторлик даражасига эга. 

Бугунги кунга қадар банк Марказий Осиёда 1100 га яқин лойиҳага 19,5 миллиард евро сармоя киритган.

 

 

Мавзуга оид