Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш усули жорий этилади
2024 йил якунига қадар давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
2024 йил 1 июлдан:
- Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади;
- аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади;
- нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади.
2024 йил якунига қадар:
- давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади. Бунда, фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди;
- фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар орқали Mobile-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш бепул асосда амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:26 / 29.04.2025
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
21:10 / 12.04.2025
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести
12:21 / 05.03.2025