Ўзбекистон | 12:16 / 25.05.2024
1266
1 дақиқада ўқилади

Италия Ўзбекистон ёш фермерлари малакасини оширишга кўмаклашади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Италиянинг Bonifiche Ferraresi Group компанияси молия ва инвестициялар раҳбари Стефания Квинтавалле билан учрашди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида мамлакатда илғор технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва Италия бозорига экспорт қилиш ҳамда тўғридан тўғри инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Италия томони Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ тизими бенефициари эканлиги туфайли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида божхона имтиёзига эгалигига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, компания мутахассисларининг Ўзбекистон ёш фермерлари малакасини оширишга тайёрлиги маълум қилинди.

Учрашув якунида Bonifiche Ferraresi Group вакилларидан иборат техник гуруҳнинг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил этиш ва мамлакатда компания фаолиятини йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид