Ўзбекистон | 11:49 / 25.05.2024
17071
1 дақиқада ўқилади

ОТМ магистратураси учун чет тили даражаси талаби пасайтирилди

Энди магистратура йўналишларига қараб талаб қилинадиган чет тили сертификати B1’дан C1’гача фарқланади.

Қабулга оид президент фармони эълон қилинди. Унга кўра, ОТМ магистратурасига қўйилган чет тили талаби йўналишларга қараб фарқланди. Амалдаги тартибга кўра, филологик йўналишлар учун C1 даража, қолган барча йўналишлар учун эса B2 даража талаб қилинарди.

Янги тартиб бўйича, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар қуйидаги даражаларда талаб этилади:

  • хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;
  • гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;
  • бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида бўлиши керак.

 

Мавзуга оид