Ўзбекистон | 08:53 / 25.05.2024
1997
1 дақиқада ўқилади

Россияда ишсиз юрган ўзбекистонликлар ишга жойлашишига кўмаклашилди 

Россияда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси

Ташқи меҳнат миграцияси хабарига кўра, агентликнинг Россия Федерациясидаги вакиллари Туладаги “Марио риоли”, “Догрулар”, Воронеждаги “Спесиалная дверная компания”, Амурдаги “ПСП” ҳамда Нижний Новгороддаги корхоналарда бўлиб, юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашувлар ўтказди.

Унда хорижий ишчи кучига эҳтиёжи мавжуд корхоналарга ташкилий тарзда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Фуқароларга Россия ҳудудида қонуний бўлиб туриш ва ишлаш, бир марталик моддий ёрдам олиш тартиби, паспортни йўқотган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш масалаларида ҳуқуқий маслаҳат, сўровнома тўлдиришда амалий ёрдам кўрсатилди. 

Шунингдек, ишсиз юрган фуқароларни ишга жойлашишида кўмаклашилди. Санкт-Петербургдаги шимоли-ғарбий давлат тиббиёт университетида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашув ташкил этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид