Жаҳон | 10:53 / 25.05.2024
2606
3 дақиқада ўқилади

VK 26 июндан бошлаб ICQ мессенжери иши тўхтатилишини эълон қилди 

ICQ мессенжери 26 июн куни ишлашни тўхтатади, деб хабар берди VK. Компания асосий эътиборини «VK Мессенжер» ва VK WorkSpace дастурларини ривожлантиришга қаратишини таъкидлади. ICQ ходимлари ушбу маҳсулотларнинг жамоаларига қўшилишади.

Фото: AP

ICQ мессенжери 26 июн куни ишлашни тўхтатади, деб хабар берди VK. Компания асосий эътиборини «VK Мессенжер» ва VK WorkSpace дастурларини ривожлантиришга қаратишини маълум қилди. ICQ ходимлари ушбу маҳсулот гуруҳларига қўшилишади. ICQ иловаси аллақачон AppStore ва Google Play дўконларида йўқолиб қолган

2024 йилнинг биринчи чорагида Россияда «VK Мессенжер» хабарларини ўқувчилар ва жўнатувчиларнинг ўртача ойлик аудиторияси 72,9 миллион фойдаланувчини ташкил қилди, дея таъкидлади компания. VK’нинг ушбу даврдаги даромади 2023 йил биринчи чорагига нисбатан 24 фоизга ошди - 33,8 миллиард рублгача. Ўсишнинг асосий манбаси онлайн рекламадан тушган даромад бўлиб, компания маълумотларига кўра, у ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ўсиб, 19,8 миллиард рублни ташкил этди. 

2022 йил март ойида «Ведомости» манбалари VK Group ICQ ва MyTeams’ни қайта ишга туширишга тайёрланаётгани ҳақида хабар беришди. Газетанинг VK’га яқин суҳбатдошларидан бирининг айтишича, ICQ’ни қайта ишга тушириш лойиҳаси 2022 йил бошида VK Group топ-менежменти даражасида муҳокама қилинган, маслаҳатлашувлар 16-17 феврал кунлари бўлиб ўтган. Санкциялар фонида лойиҳа мамлакат расмийлари билан муҳокама қилина бошлади, дея таъкидлади федерал амалдор газета билан суҳбатда. Унинг сўзларига кўра, март ойи бошида нафақат ICQ’ни қайта ишга тушириш, балки VK Group шахсий корпоратив мессенжерини ишга тушириш ҳам кўриб чиқилган. 

VK Group режалари билан таниш бўлган бошқа бир федерал амалдор «VK янги мессенжерини ишга туширишни тезлаштиришни режалаштирмоқда, лекин у ICQ эмас», деди. 

ICQ дастури 1996 йилда исроиллик талабалар томонидан чиқарилди ва у тезда машҳур бўлди. 1998 йилда у Американинг AOL корпорацияси томонидан 287 миллион долларга сотиб олинди, ICQ асосчилари кейинроқ бонус сифатида яна 120 миллион доллар олишди. Аммо ICQ веб-пейжери аста-секин Microsoft компаниясининг MSN Messenger ва шунга ўхшаш бошқа дастурларга бозордаги етакчилигини йўқотди. 

2010 йилда Юрий Милнер ва Григорий Фингер томонидан асос солинган DST фонди ICQ’ни 187,5 миллион долларга сотиб олди, 2010 йил сентябр ойида DST қайта ташкил этилгандан сўнг, ICQ Mail.ru Group (ҳозирги VK) таркибига кирди. 2020 йилда гуруҳ мессенжер асосидаги ICQ New дастурини чиқаришга қарор қилди. 

Мавзуга оид