Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Белгия ОТМ ўртасида академик алмашинув дастурлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Белгиянинг Намюра университети ректори Анник Кастио билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, унда Ўзбекистон ва Белгия ўртасида таълим ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ректор Анник Кастиога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва олий таълим тизимини такомиллаштириш ҳақида маълумот берилди. Мамлакат раҳбариятининг тажрибали ва малакали мутахассислар тайёрлашга бўлган эътибори алоҳида таъкидланди.
Намюра университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект, тиббиёт ва фармацевтика каби йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар натижасида, икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:23 / 14.04.2025
Етти йилдан бери қидирувда бўлган ҳиндистонлик миллиардер Белгияда ҳибсга олинди
14:15 / 09.04.2025
Белгия Украинага миллиард евро ва F-16 қирувчиларини беради
12:03 / 03.04.2025
Белгия ҳукумати «коррупция ва пул ювиш» жиноятлари доирасида мусодара қилинган 108 млн долларни Ўзбекистонга қайтармоқчи
18:44 / 02.04.2025