Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ўзбекистонда полиуретандан маҳсулотлар ишлаб чиқармоқчи
Эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда полиуретан, полимер ва ЭВА хомашёсидан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Фото: "Дунё" АА
21-25 май кунлари Эроннинг Chemisan Chemical Co компанияси бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммал Хоссейн Араб бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
"Дунё" хабарига кўра, сафар давомида делегация аъзолари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16-Халқаро чарм пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Фарҳод Нурмуҳаммадов билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда полиуретан, полимер ва ЭВА хомашёсидан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Музокаралар давомида ушбу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ташриф давомида Chemisan Chemical Co компанияси вакиллари Тошкентда пойабзал ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти билан полиуретан маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Мавзуга оид
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025
Трамп АҚШ ва Эрон ядро келишувига яқин эканини айтди
12:18 / 15.05.2025