Ўзбекистон | 22:27 / 28.05.2024
12366
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон собиқ фуқароларини пенсия билан таъминлаш масаласини ҳал қилишни режалаштирмоқда

Россия ҳукумати пенсия тўлаш тўғрисида ҳар бир мамлакат билан алоҳида шартнома тузмоқда. Бироқ, бундай шартнома Ўзбекистон билан ҳали тузилмаган. 

Фото: Андрей Любимов

Россия ва Ўзбекистон собиқ фуқароларини пенсия билан таъминлаш масаласини ҳал қилишни тезлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланган икки давлат қўшма баёнотида айтилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январда Россия МДҲ давлатлари фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқларини кафолатлаш тўғрисидаги 1992 йилги келишувни денонсация қилган эди. 

Шундан сўнг, Россия ҳукумати ҳар бир мамлакат билан алоҳида ёки иттифоққа бирлашган давлатлар гуруҳи (масалан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи) билан пенсия тўлаш тўғрисида шартномалар туза бошлади. 

Бундай шартнома Ўзбекистон билан ҳали тузилмаган, шу боис Россияга кўчиб борган ва 2023 йил 1 январдан кейин пенсия ёшига етган собиқ фуқароларнинг Россия ҳудудидан ташқарида тўплаган меҳнат тажрибаси пенсия тайинлашда ҳисобга олинмайди.

Мавзуга оид