Жаҳон | 21:53 / 29.05.2024
14257
2 дақиқада ўқилади

Дунё бўйлаб қатллар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди 

2023 йилда дунёнинг 16 давлатида 1153 та қатл амалга оширилган. 

Фото: EPA

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ўлим жазосини қўллаш бўйича йиллик ҳисоботига кўра, 2023 йилда дунёда қатл қилинганлар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда дунёнинг 16 давлатида 1153 та қатл амалга оширилган. Бу Amnesty International ташкилоти 20 мамлакатда 883 та қатл амалга оширилганини маълум қилган 2022 йилга нисбатан 31 фоизга кўпдир. 

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, бу Amnesty International ташкилоти томонидан дунё бўйлаб 1634 киши қатл этилгани хабар қилинган 2015 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. 2023 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинганлар сони 20 фоизга ошиб, 2428 тага етган. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари 2023 йилда энг кўп қатл амалга оширилган давлатлар қаторига Хитой (аниқ маълумот йўқ), Эрон (камида 853 та қатл), Саудия Арабистони (172), Сомали (камида 38) ва АҚШни (24) киритди. 

Қайд қилинишича, қатллар сонининг кўпайишига асосан Эрон сабаб бўлган. Эрон ҳукумати гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатл этилганлар сонини кўпайтирган. 

Мавзуга оид