Элиста аэропорти уруш бошланганидан бери биринчи рейсни қабул қилди
Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Симферопол, Ростов-Дон, Краснодар, Анапа, Геленжик, Белгород, Брянск, Курск ва Воронеждаги аэропортлар ёпиқлигича қолмоқда.
28 май, сешанба куни Қалмоғистондаги Элиста аэропорти 2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери биринчи йўловчи рейсини қабул қилди.
Flightradar24портали маълумотларига кўра, Red Wings авиакомпаниясининг Москвадан учган самолёти Элистага Москва вақти билан соат 10:14 да етиб келди. Элиста аэропорти веб-сайтига кўра, парвозлар ҳафтасига икки марта - сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. 16 июндан бошлаб «Аэрофлот» Москвадан Элистага ўзининг мунтазам рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Парвозлар ҳафтада уч марта амалга оширилади.
Элистадан ташқари, Симферопол, Ростов-Дон, Краснодар, Анапа, Геленжик, Белгород, Брянск, Курск, Воронеж аэропортлари 2022 йил 24 февралдан бери ёпилган - улар ҳали ҳам ишламаяпти.
Мавзуга оид
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
17:16 / 09.09.2024