Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда 16 кг гиёҳвандлик моддаларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Гиёҳвандлик моддаларининг Ахси ва Олабуқа туманлари орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.
Фото: Қирғизистон ИИВ
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда криминал оламда “Жапайи” (ёввойи) лақаби билан танилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга гиёҳвандлик моддаларини олиб ўтиш билан шуғулланиб келган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус операция 2024 йил қишидан бошланган.
Маълум қилинишича, уюшган гуруҳ Қирғизистоннинг Ахси ҳамда Олабуқа туманлари орқали Ўзбекистон ҳудудига гиёҳвандлик олиб ўтиш билан шуғулланиб келган.
Ўтказилган тезкор тадбирда криминал дунёда “Жапайи” (ёввойи) номи билан танилган, муқаддам судланган Ж.А. қўлга олинган.

Махсус операция давомида 16,107 кг гашиш гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025