Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ядровий тиббиёт имкониятлари инсон тана аъзоларининг аниқ ҳолатини ўрганишга имкон беради» – эксперт
Ўзбекистонда ядро тиббиётини ривожлантириш учун физиклар тайёрлана бошланади. Техник мутахассисларни тайёрлаш ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали негизида амалга оширилади. Жорий йилда ядро тиббиёти йўналиши бўйича янги бакалавриат йўналиши очилади.
«Ўзатом» агентлиги хабарига кўра, янги йўналиш соғлиқни сақлаш соҳасида мураккаб касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда мутахассислар тайёрлаш имконини беради.
Янги дастур бўйича талабалар қабули кутилаётгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош рентгенологи, Тошкент тиббиёт малака ошириш институтининг Радиациявий хавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази раҳбари Дамир Зарединов ўз фикрини билдирди.
«Одамлар атомдан мураккаб касалликларни ташхислаш ва даволашда фойдаланишни ўрганди. Ядро тиббиётининг пайдо бўлиши ва ривожланиши иккита асосий мақсад билан изоҳланди: биринчиси - юқори аниқликдаги ташхис, иккинчиси - самарали даволаш. Мамлакатнинг асосий вазифаси одамларнинг саломатлик ҳолатини сақлашдир. Агар биз саломатлик ҳолатини сақласак, келажак авлод ҳам соғлом бўлади. Бунинг учун янги, самарали технологияларни жорий этиш зарур. Шу билан бирга, зарур таълим базасини шакллантириб, янги кадрлар тайёрламасангиз, соғлиқни сақлаш соҳасига фақат янги технологияларни жорий этиш мамлакатга ҳеч нарса бермайди. Бу қадамлар 5-10 йилдан кейин мева бера бошлайди. Шунинг учун ҳам соғлиқни сақлаш соҳасида таълим пухта ва изчил бўлиши керак» – дейди Дамир Зарединов тиббиётнинг янги йўналишини ривожлантириш долзарблигини тушунтирар экан.
Экспертнинг сўзларига кўра, Миллий тадқиқот ядро университетининг тиббий физика бўйича дипломини қўлга киритган янги мутахассислар кардиология, эндокринология, онкология, гепатология, пульмонология, травматология ва бошқа соҳалардаги касалликларни даволаш ва ташхислаш учун тиббиёт ходимларидан иборат жамоаларда ишлайди.
«Ядро тиббиётининг имкониятлари инсон танасининг турли органлари ва тизимлари функцияларининг аниқ ҳолатини аниқлаш имконини беради. Биз у ёки бу орган нормал ишлаяптими ёки йўқ, касалликнинг қайси босқичида эканлигини, ўсимтанинг жойлашишини, унинг чуқурлигини кўришимиз ва даволашнинг энг мақбул ва самарали усулини танлашимиз мумкин. Мамлакатда бўлажак тиббиёт физикларига талаб жуда юқори ва ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида янги йўналиш бўйича бакалавриатнинг очилиши тўлақонли ядро тиббиёти йўлидаги биринчи қадамдир», - дея хулоса қилди Дамир Зарединов.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссия йиғилишида «Росатом» ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ядровий тиббиёт соҳасидаги стратегик шериклик тўғрисида англашув меморандуми имзоланганди.
Мавзуга оид
09:50 / 22.05.2025
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади
18:21 / 29.10.2024
ССВ ўзбекистонликларга пиёда юриш фойдаларини эслатди
19:42 / 12.11.2021
Самарқанд вилоят ССБга Captiva харид қилинаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бошқарма англашилмовчилик бўлганини айтмоқда
14:39 / 14.02.2021