Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CASCA+ транспорт йўлаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи консорциум тузилиши мумкин
Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон темирйўлларининг қўшма ташаббуси – CASCA+ иштирокчилари Тошкентда йиғилди. Хитойни Европа билан боғлайдиган йўлак фаолиятини мувофиқлаштириш учун консорциум тузиш, тез бузиладиган мева-сабзавотларни рефрижератор контейнерларда ташишни йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.
Фото: “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизмати
28-29 май кунлари Тошкенда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия давлатларининг темирйўл администрациялари вакиллари ўртасида CASCA+ транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишларни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида CASCA+ транспорт йўлагини ривожлантириш лойиҳалари муҳокама қилинди. “Ўзбекистон темирйўллари” компанияси CASCA+ транспорт йўлаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун консорсиум ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Бу ташаббусни барча томонлар қўллаб-қувватлаб, консорциум учун мутахассисларни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирди.
Бундан ташқари CASCA+ йўлак бўйича тез бузилувчи (мева-сабзавотлар) юкларни рефрижератор контейнерларда ташишни йўлга қўйиш ва йўлакнинг сайт фаолиятини ривожлантирган ҳолда йўлак бўйлаб ҳаракатланувчи вагон ва контейнерлар жойлашувини (дислокациясини) онлайн тарзда кузатиш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилди.
- CASCA+ – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат темирйўлларининг қўшма ташаббуси. Ҳозирда бу йўналиш учта минтақани қамраб олади – Марказий Осиё (Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон), Жанубий Кавказ (Озарбайжон ва Грузия), Анадолу (Туркия).
- Йўналиш номидаги “+” белгиси маршрут бўйлаб ташишдан манфаатдор янги потенциал иштирокчиларни қабул қилишга тайёрлигини билдиради. Йўналишннинг якуний мақсади – Жануби-Шарқий Осиё давлатлари, хусусан, Хитойни Европа билан боғлашдир.
Мавзуга оид
16:27 / 12.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон имтиёзли савдо битими бўйича товарлар рўйхатини келишиб олди
16:15 / 19.02.2025
Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади
20:40 / 11.01.2025
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
20:33 / 13.11.2024