Медведев, Соловёв ва Симонян устидан Халқаро жиноий судга шикоят берилди
Ҳуқуқ ҳимоячилари россиялик «уруш қўзғатувчиларни» жазолашни сўрамоқда.
Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев, тарғиботчилар Владимир Соловёв ва Маргарита Симонян, шунингдек, бошқа россияликлар «оммавий нафрат оловини ёққани» учун Халқаро жиноий суднинг тергов объектига айланиши мумкин. Бу ҳақда Voice of America хабар берди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация (FIDH) Харкив инсон ҳуқуқлари гуруҳи ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокуратурасига мурожаат йўллади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, бир қатор Россия фуқаролари «оммавий нафрат уйғотиш» билан шуғулланмоқда, бу инсониятга қарши жиноятдир.
Мурожаатда Медведев, Соловёв ва Симоняндан ташқари «Россия сегодня» давлат медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселев ва телебошловчи Сергей Мардан ҳам бор. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу шахслар Украинанинг тинч аҳолисига нисбатан нафрат уйғотган ва шу орқали Украинанинг босиб олинган ҳудудларида рус аскарлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларни рағбатлантирган ва осонлаштирган.
Мурожаатда Россия президенти маъмурияти раҳбари биринчи ўринбосари Алексей Громов ҳам тилга олинган. У Россия медиа маконида ушбу нафрат кампаниясининг ташкилотчиси деб айтилган.
«Ҳар куни украиналиклар рус бомбалари остида ҳалок бўлмоқда, украиналик болалар Россияга депортация қилинмоқда (...) Буни Россия тарғиботчиларининг ноинсоний ташвиқотисиз амалга ошириш мумкин эмас эди. Улар Украина тинч фуқароларини ўқ отиб ўлдирганлар билан тенг айбдор», деди FIDH вице-президенти Александра Матвийчук.
FIDH 2022 йил 24 февралдан 2024 йил 24 февралгача бўлган вақт оралиғида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган тарғиботчиларнинг 2 мингдан ортиқ видеоларини таҳлил қилган. ХЖСга тақдим этилган 110 саҳифали тақдимномада тарғиботчиларнинг инсониятга қарши жиноятга тенг бўлган нафратни қўзғатувчи 300 дан ортиқ баёноти аниқланган.
Мавзуга оид
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024